Yurtimiz hayotidagi yangiliklar

Сергей Гуриев: «Ўзбекистонда баъзи ислоҳотлар олдинга қараб кетяпти, баъзилари эса тўхтаб турибди»
28 нояб 2019
(0 votes)

Сергей Гуриев: «Ўзбекистонда баъзи ислоҳотлар олдинга қараб кетяпти, баъзилари эса тўхтаб турибди»

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистонга етиб олади ва уни ҳатто ортда қолдиради. Бу ҳақда Париж сиёсий фанлар мактабининг иқтисодиёт профессори Сергей Гуриев DIGISTAN YouTube лойиҳасига маълум қилди.

Лойиҳа бошловчисининг айтишича, янги президент Шавкат Мирзиёев сайланганидан сўнг Ўзбекистонга «сармоялар оқиб кела бошлади». У Сергей Гуриевдан Марказий Осиёда минтақавий етакчи ўзгариши бўйича қандай фикрда экани билан қизиқди.

«Агар ҳаммаси яхши бўлса ва Ўзбекистонда меҳнат унумдорлиги ўсиб борса, унда албатта, яқин келажакда, мен икки-уч ўн йилликни назарда тутяпман, ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистонга етиб олади ҳамда уни ортда қолдиради. Бунга оддий сабаб - демография», - деди Сергей Гуриев.

Шу билан бирга, иқтисодчининг айтишича, олдинда ҳали жуда кўп иш бор.

«Бироқ, бундай сценарий кафолатланмаган. Олдинда жуда кўп иш бор ва собиқ президент даврида Ўзбекистон бутун дунёдан ажралиб қолганлигини унутмаслигимиз керак. Нафақат қўшнилар, балки бутун дунёдан ёпилиб олганди. Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти қандай ишлаши, бозор ислоҳотларини қандай амалга ошириш кераклигини тушунадиган одамлар анча кам. Аммо, баъзи ислоҳотлар олдинга қараб кетяпти. Баъзилари эса тўхтаб турибди. Шу билан бирга, чет эл сармояларини жалб қилиш ҳамон ишламаяпти», - дея ҳисоблайди у.

Иқтисодиёт профессорининг айтишича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда амалга оширилиши ҳақида ваъда берилган баъзи ислоҳотлар қилинмаяпти.

«Сўнгги уч йил ичида Қозоғистонда узоқ вақт олдин амалга оширилган баъзи ислоҳотлар Ўзбекистонда ваъда қилинди, аммо ҳали ҳам амалга оширилмади. Ҳаммаси жуда осон эмас. Аммо, ҳақиқатдан ҳам кўпчиликка президент Шавкат Мирзиёевнинг гаплари ёқмоқда. У ҳақиқатдан ҳам баъзи нарсаларни қилди ва бу жуда муваффақиятли бўлди», - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Гуриев иқтисодиёт фанлари доктори ва физика-математика фанлари номзоди ҳисобланади. Ҳозирда у Париж сиёсий фанлар мактабининг иқтисодиёт профессоридир. 2015 йил ноябридан 2019 йил ўрталарига қадар Европа тикланиш ва тараққиёт банкида бош иқтисодчи бўлган. 2004 йилдан 2013 йилгача Россия иқтисодиёт мактабини бошқарган. 2013 йилда Сергей Гуриев Россиядан Францияга кўчиб кетишга мажбур бўлди.

O'qilgan: 132 bora

ALOQA

    • Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi / 90 uy.
    • 707626016

Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.